Медицинские услуги
Главная \ ПЕДИАТРИЯ \ БОЛАЛАРДА РОТОВИРУСЛИ ИНФЕКЦИЯ

БОЛАЛАРДА РОТОВИРУСЛИ ИНФЕКЦИЯ

БОЛАЛАРДА РОТОВИРУСЛИ ИНФЕКЦИЯ

Вирусли гастроэнтерит,ошкозон гриппи,ичаклар гриппи  деб хам айтилади.

Ротовирус  касаллиги  билан  хамма ёшдаги инсонлар  касал  бўлиши  мумкин.

Катталарда касаллик  енгил  қорин  оғриғи, кунгил  айниши, дармонсизлик  билан ўтиб кетиши ёки    вирус  тарқатувчи  бўлиб қолиши мумкин.

Болаларда катталарга нисбатан   бу  касалликка сезувчанлик  юқори  булади.Вирус  ошкозон – ичак  тизими  хужайраларида  жойлашиб кўпаяди  ва  ахлат  орқали  ажралиб  чиқади.

Касалликни кечиши :  Ротовирус инфекциясини яширин  даври 1-5  кунгача бўлиб  тусатдан бошланади .

Ротовирус  инфекцияси  ошқозон – ичак  шиллик қаватини ялиғланишига олиб  келиб,  клиник симптомлари  хам шунга хос булади.

Грипп, аденовирусли  инфекциялар юқори нафас йулларини яллиғлантириб, йутал, бурун  оқиши, иситмани кутарилиши билан намоён  бўлса,

 Ротовирус инфекциясида куйидаги  симптомлар кузатилади :

 қорин  соҳасидаги огриқ,

 кунгил  айниши, , қусиш (  сувни  хам  қусиши мумкин)

иситмани  кутарилиши,

безовталик ,дармонсизлик,

симптомлари билан кечиб  организмни  оғир  сувсизланишига  олиб  келади,  бу  эса  организмда  сув-  туз  балансини патологик  ўзгаришларига олиб келади.  Асоратлар:

буйрак етишмовчилигига,

юрак- кон томирлар етишмовчилигига,

мия фаолиятини бузилиши  натижасида  талвасага олиб келиши мумкин.

ДАВО: Симптоматик  бўлиб, биринчи  ўринда  сувсизланишини  олдини олиш,   оддий  қайнатилган  иллик  сув  бериб  туриш  керак, сувни  бирдан кўп эмас  оз- оздан 30-50 мл.дан ичириб туриш керак. Кўп  бериб  кўйса  бола  қусиб  юбориши  мумкин.

Иситма  38  даражадан юқори  бўлган  тақдирда хона температурасида   хўлланган  дока  билан баданларини  артиш,  иситма  тушурувчи  шамчалар қуйиш ва  болага  пахтадан  қилинган  матоли  кўйлакчалар кийдириш  максадга  мувофиқдир. 

Касал болада юкори температурада талваса бўлишига мойиллик булмаса, 38 даражагача  бўлган  иситмани тушириш  шарт  эмас, чунки  ротовирусни  ўзига  хос  хусисияти  булиб, ошқозон – ичак  хужайраларида  жойлашган  вирус юқори  температура  таъсирида  халокатга учрайди.  

Ошқозон оғриғини қолдириш учун  смазмолитик таблеткалариберилади.Ошқозон ичак микрофлорасини тиклаш  мақсадида биопрепаратлар ва овкат-хазм килувчи ферментлар-  бериш мақсадга мувофиқдир.

Юқорида айтиб ўтилган даволарни врач маслахатисиз бажариш мумкин эмас, чунки худди шу айтиб ўтилган симптомлар ўткир жаррохлик касалликларида,ўта хавфли касалликларида хам кузатилиши мумкин.

Профилактика: Вирус  ошқозон – ичак  тизими  хужайраларида  жойлашиб кўпаяди  ва  ахлат  орқали  ажралиб  чиқиши  сабабли шахсий  гигиена  қоидаларига риоя  қилмаган  тақдирда  бемордан  соғлом  болага юқади.

Бунинг  учун  касал  болани  алоҳида хонага жойлаштириш, шахсий  гигиена  қоидаларига  риоя қилиш  қулларини тез- тез совунлаб ювиб туриш  зарурдир.

"Бионурмедсервис" клиникасининг малакали шифокорлари болаларингизни тулик текширишдан утказиб, керакли булган муолажаларни килиб, фойдали маслахатни берадилар.