Медицинские услуги
Главная \ ПЕДИАТРИЯ \ ГРИПП-УТКИР РЕСПИРАТОР ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАР

ГРИПП-УТКИР РЕСПИРАТОР ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАР

ГРИПП-уткир респиратор вирусли касалликлар

Болаларда УРВК ( грипп, парагрипп, аденовирус,риновирус)билан болалар кўпинча хавони совиб кетиши билан баҳор,куз ва қиш ойларида касалланади .Бу касалликни вируслар чақириб , кейинчалик бактериялар ҳам қўшилиши мумкин.УРВК билан болалар йилда бир марта, иммун системаси паст болаларда эса йилда бир неча марта касалланиши кузатилади.Касаллик кўпроқ 1-5 ёшгача бўлган болаларда кўпроқ учрайди.

УРВК-  маълум тўрта умумий белгилар билан кечадиган касалликдир.

1.Бу касалликларни ҳаммаси юқумли бўлиб, уларни вируслар чақиради.

2.Болага касаллик ҳаво – томчи йўли билан юқади.

3.Бирламчи касалликка  нафас йўли аъзолари ( томоқ,бурун, бронхлар ва ўпка )зарарланади.

4.УРВК – билан жуда тез касалланади ва узоқ давом этмайди .

Касаллик тарқатувчиси касалдан соғлом болага йўтал, аксирганда ва гапирганда ўтади.

Касалликни кечиши:

1. Иситмани кўтарилиши,дармонсизлик, иштаҳасини пасайиши.

2.Бурун битиши,бурундан сероз шиллиқни оқиши,нафас олишини қийинлашиши. Овозини дағаллашиши кузатилади.

3.Йўтал хуружсимон -бошланишида -қуруқ,3-4 кунларда ҳўл, тўш суягини орқасидаги оғриқ билан.

УРВК ни Уткир респиратор касалликдан (УРК) дан фарқи

УРКни бактериялар чақиради.

Унда иситма 38 даражадан юқори кутарилмайди,

УРВКда биринчи ўринда бурундан шиллиқ оқиши, томоқ йўлларидаги огриқ , хул йўтал билан бошланади.

Профилактика:

  1. Эпидемия вактида болани одамлар куп йиғиладиган жойлардан- магазин, умумий йўл траспортларида юришдан,вақтинча спорт тугаракларида қатнашишдан, мехмондорчиликлардан сақлаш керкак.
  2.  Иммун системасига эътибор бериш керак- тўғри овқатланиш ва туғри парваришлашни йулга қўйиш керак. 3.Хона хавосини тез-тез шамоллатиб туриш.Болаларга витаминларга бой озиқ- овқатларни бериш мақсадга мувофиқдир.

ДАВОЛАШ:

1. Жуда кўп суюқликлар ичириш,организмни сув йўқотишини олдини олади, йўтални намлайди ва токсинларни тез ажралиб чиқишига ёрдам беради.Витаминлар ва микроэлементларга бой мевали қайнатмалар бериш мақсадга муввофиқ.Катта ёшдаги болаларга минералл сувини ичириш керак бўлади.

2.Иситма тушурувчи дорилар- бериш мақсадга муввофиқдир

3.Антигистамин препаратларини бериш - УРВКда  бурун битишини  камайтиради.

Вирусли касалликларни даволаш учун комплекс дорилар –“АнтиГриппин” болалар учун - таркибида керакли компонентлар бўлиб,болаларни қабул қилиши учун -ёқимли ва маззалидир.

Вирусга қарши препаратларни (римантадин) болаларга бериш  бериш мумкин эмас, чунки ундан болага фойдадан кўра  зарари кўпрок бўлади. Ёки аспирин –иситмасини тушириш мақсадида бериш мумкин эмас, чунки у томир деворларини ўтказувчанлигини сусайтиради.

Вирусли касалликларни антибиотиклар билан даволаш врач маслахатисиз мумкин эмас. Антибиотик бактерияларни ўлдиради, вирусни эмас.

Фақатгина вирусли касалликка иккиламчи бактериал асорати  кўшилсагина (пневмония, отит, менингит, энцефалит, гайсморит пиелонефрит ) ва бошқалар педиатр маслаҳати билан антибиотиклар бериш мумкин.

"Бионурмедсервис" клиникасининг малакали шифокорлари болаларингизни тулик текширишдан утказиб, керакли булган муолажаларни килиб, фойдали маслахатни берадилар.