Медицинские услуги
Главная \ ПЕДИАТРИЯ \ У Т К И Р П Н Е В М О Н И Я - З О Т И Л Ж А М

У Т К И Р П Н Е В М О Н И Я - З О Т И Л Ж А М

Уткир пневмония-Зотилжам

Пневмония (  зотилжам )- зотилжам  бу  упка  тукимасининг  уткир  ялигланишига  айтилади.

Зотилжам   бола  организимида  хаво ва  модда  алмашинувини кескин  бузилиши  билан  кечувчи  огир  касалликдир.Бу  касаллик  кичик  ёшдаги  болаларда куп учрайди  ва  аксарияти хар  хил  асоратлар  билан  кечади.Кичик  ёшдаги  болаларда учрайдиган  нафас  аъзолари  касалликларини  80 %  ни пневмония  ташкил  килади  ва  кичик  ёшдаги  болалар  улими  сабабларини  асосини ташкил  килади.

Касалликнинг келиб чикишига купинча:

  • пневмококлар,
  • вируслар,
  • стафилоккоклар,
  • ичак  таёкчалари, 
  • замбуруглар,
  • микоплазмалар сабаб булмокда.

Зотилжамни келиб чикишига сабаб буладиган холатлар:

  • тугма  иммунитет  етишмовчилиги  булган  болаларда   камконлик,
  • рахит,
  • тана  вазни  кам булган )   болаларда   осонлик  билан  вужудга  келади  ва огир  кечади. 
  • Болани ортикча совук  котиши хам пневмонияга сабаб булади.

Упка тукимасига бактериялар уч йул билан утиши мумкин:

  • 1.Бактериялар  юкори  нафас йуллари оркали-     бронхоген йул.
  • 2. Кон оркали – гемотоген йул.
  • 3. Лимфа суюклиги оркали – лимфоген йул.

Бактерия ва вируслар  юкорида айтиб утилган йуллар оркали упка тукимасига  утиб ялигланиш  учокларини пайдо килади, альвеоларда суюклик  тупланиши --бу эса уз навбатида хаво утувчи йулларни торайишига  ---бу уз навбатида кондаги кислород микдорини камайишига ( гипоксемияга)   олиб келади.Конда кислород микдори камайган сари кондаги  карбонат ангидридни микдори  купайиб, марказий нерв системасига салбий  таъсир курсатиб,   клиник  хансирашни – тез-тез нафас  олиши билан намоён булади.Болани  тери копламалари , лаб – бурун  атрофлари кукаради.Организмда кислород танкислигини  борган  сари  кучайганлиги туфайли  модда   алмашинуви  бузилиб , марказий асаб системасига, юрак –кон томир системасига, буйрак, жигарларига салбий таъсир курсатади.

Клиник  куринишлари :

  •  тумов,
  • аксираш йутал,
  • унча баланд булмаган иситма,
  • болани инжикланиши,
  • бурун битиши билан бошланади.
  • УРИ нинг  бешинчи, еттинчи  кунлари :
  •  болани ранги окариб, йутали кучаяди,
  • иситмаси кутарилиб , хансираш пайдо булади,
  • бурун – лаб  атрофлари кукара бошлайди ,
  • нафас олишда  ковургалар аро  мушакларни ичкарига тортилиши,
  • бурун паракларни керилиши  кузатилади.

Чакалокларда ,айникса  чала  тугилган   чакалокларда йутал булмаслиги мумкин, иситмаси  кутарилмаслиги ёки жуда паст даражада   кутарилиши  мумкин, бу эса касалликни аниклашни кийинлаштиради, ота – оналарни тиббиёт ходимларига мурожатини  кечиктиради.

Марказий асаб тизимини таъсирланганлиги сабабли кайд килиш,мия тукимасида суюкликни тупланиб колиши натижасида талваса булиши,оёк ва  кулларини совиши кузатилади.Вактида ёрдам курсатилмаса  болада ичини кетиши, корнини дамлаши , кусиш натижасида  организм куп суюклик йукотиб, модда алмашувини бузилишини янада чукурлашишига ,юрак – кон томир  фаолияти хам бузилиб,вазнини  камайиши кузатилади.Уз вактида ёрдам курсатилмаса  нафас,юрак-контомир етишмовчилиги,буйрак  етишмовчилиги натижасида  улим холатлари кузатилиши мумкин.   

ДАВО:

Касаллик канчалик тез  аникланиб  даволанса  самара  шунча  яхши булади.

Даво шифохона шароитида хам уй шароитида хам олиб бориш мумкин.

Уй шароитида даволашда  ота- онасини тиббий санитария  савияси  етарли булиши керак.

Чакалокларни   ва  1 ёшгача булган  болаларни  касалхона   шароитида  даволаниши максадга мувофикдир.Бошка холатларда певмонияни  педиатр  ва тиббий  хамшира кузатуви остида  уй шароитида  хам  даволаса   булади  бу  болани  касалхонадан  иккиламчи  инфекцияни  юктиришини  олдини  олади.

 Бемор  бола  тинч  хонада боши  бир  оз  кутарилган  холатда  ётиши  ,у  ётган  хона  тез- тез  шамоллатиб  туриши керак.Нафас  олишини  енгиллаштириш  учун  бурнидаги каткалокларни  ишкорий  суюкликлар  томизиб  юмшатиш  ва  тозалаш керак.

Овкатлантириш  болани ёши  ва эхтиёжига  боглик,  аммо  у  витаминларга  бой,  енгил хазм  булучи  булиши шарт.Эмизикли  болалар она  сути  билан  овкатлантириши  максадга  мувофикдир.

Болаларга  витаминлар  урнига   мева  шарбатлари,наматак  кайнатмасини ичириш мумкин. Умуман  олганда болага етарли  даражада  суюклик ичириш хар  кг. 150  мл микдорида  булиши керак.

Болани   иситмаси  38 даражадан  кутарилган  булса, хона  хароратида намланган  дока  билан  артиш ва  тез  ёрдам  машинасини  чакириш, педиатрга  мурожоат  килиш  керак.

Пневмонияни  олдини  олиш  омиллари:

  1. Бола  организмини юкумли инфекцияларга  чидамлигини ошириш, бу  эса  куп  жихатдан  тугри  овкатлантиришга  богликдир.- илжи  борича  кукрак  сути  билан.
  2. Рахит  ва  камконликни  олдини олиш.
  3. Тоза  хаводан  бахраманд  этиш.
  4. Болани жисмоний  тарбия,сув  муолажалари,  хаво  ванналари  билан  чиниктириш.
  5. Кун  тартибига тугри риоя килиш- вактида  овкатлантириб , вактида  ухлатиш.
  6. Бу  тадбирлар  биргаликда  ва  мунтазам  утказилса  яхши  натижа  беради.

 "Бионурмедсервис" клиникасида олий малакали шифокорлар болаларингизга болаларни тулик текшириб керакли маслахатларни берадилар.